ХХР раҳбари Си Цзиньпин Хитой ва АҚШ савдо-иқтисодий муносабатларда барқарорликни сақлаб қолишга келишиб олганини маълум қилди.
Бу ҳақда у Пекиндаги "Чжуннаньхай" ҳукумат қароргоҳида АҚШ президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтди.
"Биз биргаликда Хитой ва АҚШ ўртасидаги конструктив ҳамда стратегик жиҳатдан барқарор муносабатларнинг янги ўрнини белгилаб олдик, савдо-иқтисодий алоқалар барқарорлигини таъминлаш бўйича муҳим консенсусга эришдик", — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради "Синьхуа" агентлиги.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, томонлар турли соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро хавотирларни тегишли тартибда ҳал этиш масаласида келишиб олдилар. Бундан ташқари, халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича алоқаларни ҳамда мувофиқлаштирувни кучайтиришга келишилди.