Бугун 15 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Финляндияда йирик олтин конлари топилди

Финляндияда йирик олтин конлари топилди

Финляндияда топилган олтин конлари дастлаб тахмин қилинганидан каттароқ эканлиги исботланди.

Бу ҳақда Финляндиянинг Yle телеканали хабар берди.

Endomines кончилик компанияси Шимолий Карелия минтақасидаги Укколанваара тоғ жинслари массивида қишки бурғулаш ишлари давомида тўртта янги олтинли зонани кашф этгани қайд этилди.

Endomines бош директори Кари Вихтиненнинг сўзларига кўра, истиқболли зоналар илгари маълум бўлган конлардан тахминан 5,8 километр жанубда жойлашган. Унинг таъкидлашича, кашфиётлар ҳудудда катта олтин тизимининг мавжудлигини кўрсатади.

"Натижалар Укколанваарадаги Укко конининг юқори олтин салоҳиятини тасдиқлайди. Битта бурғулаш қудуғида учта шундай юқори сифатли олтинли зоналар биз илгари ҳеч қачон кўрмаган нарса", деб таъкидлади Вихтинен.

Киритилди: Бугун 10:55. Ўқилди: 400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!