Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб Тошкент вилояти прокуратурасига қонуний баҳо бериш учун юборилди.
Тошкент вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, Янгийўл тумани Бунёдкор МФЙ ҳудудида фуқаро Б.Н.томонидан 5 туп кўп йиллик шундан 2 тупи қайрағоч ва 3 тупи ёнғоқ дарахтлари ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний кесилганлиги аниқланди.
Ҳозирда фуқарога нисбатан МЖтнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва табиатга 533 миллион зарар етказилганлиги аниқланди.