Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкент вилоятида Damas 6 ёшли болани уриб юборди

Тошкент вилоятида Damas 6 ёшли болани уриб юборди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Damas 6 ёшли болани уриб юборди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Вилоят ИИББ ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 27 июль куни соат 13:10 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р10 Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 14-километрида содир бўлган.

Ҳайдовчи З.М. Damas автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўлнинг чап томонидан ўнг томонига югуриб ўтаётган 2018 йилда туғилган болани уриб юборган.

Оқибатда у турли хил тан жароҳатлари олиб туман марказий шифохонасига ётқизилган.

“Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингизни автомобиль йўлларида қаровсиз қолдирманг!”, дейилади хабарда.

Ҳозирда Бўстонлиқ тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:51 08.08.2024. Ўқилди: 1279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!