Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалди, деб хабар бермоқда Дарё уз нашри.
Шунингдек, тармоқларда тарқалган яна бир видеода “Жиззах-Ғалаорол” бекатлари оралиғида бир гуруҳ мактаб ўқувчилари яқинлашиб келаётган “Афросиёб” поезди олдида рельсларни кесиб кесиб ўтгани акс этган.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати бу борада изоҳ бериб, мазкур ҳодисалар яна бир бор темир йўл рельслари яқинида хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик масаласини кўтараётагинини таъкидлади.
Огоҳлантирувчи белгилар мавжудлигига қарамай, кўпчилик асосий хавфсизлик чораларини эътиборсиз қолдириб, ўзи ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остида қолдириши айтиб ўтилган.
“Ўзбекистон темир йўллари” Ўзбекистон фуқаролари ва меҳмонларига темир йўллар яқинидаги барча белгиланган хатти-ҳаракатлар нормалари ва қоидаларига риоя қилиш муҳимлигини эслатади. Шуни эсда тутиш керакки, поэздлар фавқулодда тормозлашда ҳам бир зумда тўхташга қодир эмас ва йўлни кесиб ўтиш тартибининг ҳар қандай бузилиши ҳаёт учун хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Юртимизнинг барча аҳолиси ва меҳмонларига мурожаат қилиб, темир йўлни кесиб ўтишда эҳтиёт ва масъулиятли бўлишга, светофор ва темирйўлчилар кўрсатмаларига қатъий риоя қилишга чақирамиз”, дейилади хабарда.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ҳозирга қадар бошқа расмий маълумот берилмаган.