Тошкент вилоятида аҳоли учун сув ва канализация тарифлари роппа-роса 30 фоизга ошди.
1 июндан аҳоли учун бир кубометр ичимлик суви нархи 2240 сўмдан 2912 сўмга ошади. Канализация хизматлари тарифи ҳам 1120 сўмдан 1456 сўмга кўтарилади.
Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун сув тарифи 1 кубометр учун 16 800 сўмгача, канализация учун эса 3 360 сўмгача кўтарилади.