Рақобат қўмитаси томонидан Тошкент вилоятида истеъмолчилардан 2,2 млрд сўмдан ортиқ маблағлар асоссиз ундирганлик ҳолатлари аниқланиб, якуний истеъмолчига қайтарилиши белгиланди.
✈️ Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудда ичимлик суви ва оқова хизматлари тарифлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
🖥 Олиб борилган ўрганишлар натижасида, “MUSAFFO OBI HAYOT MAGISTRAL SUV TA’MINOTI” АЖ томонидан кўрсатилаётган ичимлик суви ва оқова хизматлари тарифлари оширилиши оқибатида истеъмолчилардан 2,2 млрд сўмдан ортиқ маблағлар асоссиз ундирганлик ҳолатлари аниқланди.
✈️Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Махсус комиссия томонидан “MUSAFFO OBI HAYOT MAGISTRAL SUV TA’MINOTI” АЖга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларини бузиш аломатлари асосида иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш натижасига кўра молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик ҳамда асоссиз олинган маблағларни якуний истеъмолчига қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.