Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкент вилоятида 1,8 млрд сўмлик электр энергияси ўғриланди

Тошкент вилоятида 1,8 млрд сўмлик электр энергияси ўғриланди

“Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида Оҳангарон туманида жойлашган “E. Б. Б.” фермер хўжалиги электр ускуналарини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улагани ва ноқонуний равишда электр энергиясидан фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ҳуқуқбузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 892 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:48 24.07.2025. Ўқилди: 477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!