Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган А.Х. фуқарога хорижда ишлаб чиқарилган 929 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 30 млн сўм сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 253 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Г.С. (муқаддам судланган) ва Р.Р. ўзаро тил бириктириб 10 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқарога 1 млн сўмга сотган вақтида ушланганлар.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Г.С.нинг хонадонидан яна 59 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.