Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.E.” МЧЖ раҳбари Н.И. МЧЖга қарашли иссиқхонани марказлаштирилган коммунал сув таъминоти тизимига ўзбошимчалик билан улаб, 267,9 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.