Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига кирувчи олий таълим муассасаларига 2023/2024 ўқув йили учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича ажратилган 8139 та қабул квотасидан 2530 таси Тошкент тиббиёт академияси ҳиссасига тўғри келмоқда.
Бу ўринлар академия ва унинг филиаллари ўртасида қуйидагича тақсимланган:
1180 таси академиянинг ўзи учун:
530 та давлат гранти;
650 та тўлов-контракт.
750 таси академиянинг Урганч филиали учун:
210 та давлат гранти;
540 та тўлов-контракт.
600 таси академиянинг Термиз филиали учун:
245 та давлат гранти;
355 та тўлов-контракт.
Умумий ҳисобда Тошкент тиббиёт академияси ва унинг филиалларида ўқиш учун 985 та давлат гранти, 1545 та тўлов-контракт асосида квота ажратилган.