Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Дунёдаги энг йирик электр кема сувга туширилди

Дунёдаги энг йирик электр кема сувга туширилди

Австралиянинг Хобарт портида Hull 096 номли электрокема сувга туширилди. Incat компанияси томонидан ишлаб чиқарилган кема ҳозирча дунёдаги энг йирик электр кема ҳисобланади.

Hull 096 узунлиги 130 метр бўлиб, 2100 йўловчи ва 225 та транспорт воситасини ташиш имкониятига эга. Кема фақат аккумуляторлардан олинадиган электр энергияси ёрдамида ишлайди. Унинг оғирлиги 250 тоннани, умумий қуввати эса 40 мегаватт-соатдан ортиқни ташкил этади. Кема саккизта электр сув двигателига уланган бўлиб, қуввати аввалги денгиз қурилмаларидан тўрт баравар кучли.

Incat раиси Роберт Клиффорднинг сўзларига кўра, улар экологик тоза транспорт ечимларини яратишга катта эътибор қаратмоқда.

Hull 096 нафақат энг йирик электр кема, балки дунёда шу пайтгача қурилган энг катта электр транспорт воситаси ҳам ҳисобланади.

Киритилди: 10:15 04.05.2025. Ўқилди: 1052 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!