Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкент шаҳридаги мактабларда таътил узайтирилиши мумкин

A A A
Тошкент шаҳридаги мактабларда таътил узайтирилиши мумкин

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков Kun.uz`га берган интервьюсида хабар бермоқда.

«Касалланганлар орасида болалар улуши ортяпти. Ўтган йили коронавирус пандемияси даврида умумий касалланишлар орасида болалар улуши 5-7 фоиз бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 25 фоиздан ортиб кетди», — деди у.

Шу сабабли Тошкент шаҳрининг баъзи туманларидаги мактаблар таълими онлайн тартибига ўтказилган. 

«Ҳозир таътил давом этяпти ва уларнинг якунига қадар биз касалликнинг тарқалиш занжирини узишга муваффақ бўлишни режалаштиряпмиз. Мабодо вазият ижобий томонга ўзгармаса, таътиллар муддатини узайтириш масаласини ўйлаб кўрамиз», — дея таъкидлади Нурмат Отабеков.

Киритилди: 19:05 24.03.2021. Ўқилди: 2431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!