Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланиши юзасидан маьлумот берилди

A A A
Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланиши юзасидан маьлумот берилди



Республикамизда ҳавонинг чанг билан ифлосланиши табиий (қуруқ иқлим, қумли ва қумлоқ тупроқлар) ва антропоген (транспорт, саноат, қурилиш ташламалари) омилларга кўра ифлосланиш билан боғлиқ. Кучсиз шамоллар, ҳарорат инверсияси, атмосфера ҳавосининг турғунлиги каби сабаблар атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши учун шароит яратади.
Мамлакатимизнинг табиий хусусиятлари (қуруқ иқлим, қумли ва гилли тупроқ) сабабли атмосфера ҳавосида муаллақ заррачалар – чанг миқдори юқоридир. Бугунги кунда Жаҳон банки билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрининг ҳаво сифатини баҳолаш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасидаги ўрганишлар ҳамда дастлабки ҳисоботга асосан, Тошкент шаҳрида ПМ2.5 майда дисперс заррачаларининг шаклланишида табиий чанг – 36 фоиз, иссиқлик таъминоти – 24 фоиз, транспорт воситалари – 16 фоиз, саноат корхоналари - 13 фоизни ташкил этиши кўрсатилган.

2024 йил 17 май соат 9.00 ҳолатига кўра, https://www.iqair.com сайтида атмосфера ҳавосидаги ПМ 2,5 майда дисперс заррачалари миқдори 66 мкг/м³ ни ташкил этган. Сўнгги йилларда Тошкент шаҳридаги атмосфера ҳавосининг пастки қатламида (100-150 метргача) ҳарорат инверсияси (ҳаво ҳароратининг баландликка қараб ортиб бориши) вужудга келиши кузатилмоқда. Ҳарорат инверсияси ҳавонинг вертикал ҳаракатларига тўсқинлик қилади, натижада майда заррачали ПМ 2,5 майда дисперс заррачалари концентрацияси ошиб боришига сабаб бўлади.

Куз-қиш мавсумида иссиқлик таъминоти тизимида ёқилғи сифатида кўмир ва мазутдан фойдаланиш натижасида доимий равишда узлуксиз майда заррачали ПМ 2,5 майда дисперс заррачалари концентрацияси ошиши ҳолати кузатилган эди. Баҳор ва ёз ойларида эса, асосан, ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлган кунларда, кўп ҳолатларда минтақага чўлланиш ва қурғоқчилик таъсирида табиий чанг кириб келиши оқибатида ифлослантирувчи моддалар концентрацияси ошиши кузатилади.

Бугунги кун ҳолатида эса мазкур ифлосланиш ёғингарчиликдан кейин ҳосил бўлган кам миқдордаги туман, шунингдек, конвекция жараёни, яъни нам ҳаво оқими кириб келишидан олдинги ҳавонинг пастдан юқорига кўтарилиши омили сабаб юз бераётганлигини кузатиш мумкин.

Киритилди: 19:45 17.05.2024. Ўқилди: 1648 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!