Президент қарорига кўра, (https://uza.uz/uz/posts/toshkent-shahrida-amerika-texnologiyalar-universitetini-tashkil-etish-chora-tadbirlari-togrisida_617220) университет муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун олий маълумотли кадрлар тайёрлайди.
Ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлайди.
Университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Битирувчиларга Aризона давлат университетининг ёки Америка Қўшма Штатларида тан олинадиган ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотининг дипломи берилади. Бунда битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистон Республикасида тан олинади;