Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “L.S.G.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар пойтахтнинг Миробод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туманларининг аҳоли гавжум ҳудудларида 7 та “Hotdogger” номли кўчма савдо шохобчаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида улаб, жами 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.