Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент шаҳрида 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни тайёрлаган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни тайёрлаган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ижтимоий соҳада коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси, Чилонзор тумани бўлими ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.А. фуқаро Ж.Х.га 200 минг сўмлик купюрадаги жами 300 дона 60 млн сўм қалбаки пулларни 20 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг “Monza” русумли автомашинасидан 4 дона қалбаки купюра ҳамда 200 минг сўмлик миллий валюта сурати туширилган 89 дона А4 форматдаги қоғозлар, чизғич, қайчи ва канцелярия пичоғи ҳамда фуқаролар Д.Т. ва Ж.З.дан компьютер ва рангли принтер ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:35 14.12.2024. Ўқилди: 768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!