Тошкент шаҳар ИИББ сунъий интеллект орқали амалга оширилаётган фирибгарлик схемасидан огоҳлантирди.
Бунда сунъий интеллект орқали машҳур шахсларнинг юзидан фойдаланган ҳолда фуқароларга эҳсон, бир марталик пул мукофоти берилаётгани тўғрисида ёлғон хабарлар тарқатилади ва уларга махсус линк бириктирилади.
Агар фуқаро ушбу ҳаволадан фойдаланса фирибгарлар уларнинг шахсий маълумотларини ўғирлашади ва пластик карталаридан пулларни ечиб олишлари мумкин.
“Фуқаролар ҳозирда банк пластик картамда пул йўқ, қандай ечиб олади дейишлари мумкин. Фирибгарларда уланиб олиш имкони бўлади ва улар пул тушиши билан ечиб олишади”, дейилади хабарда.
Агарда қандайдир муаммо бўлиб, фуқаролардан пул ўғирлаш ҳолати юз берса “102” қисқа рақами орқали хабар қилиш сўралди.