АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ)нинг собиқ таҳлилчиси Ларри Жонсон Полшанинг Россия президенти Владимир Путин самолётини ҳибсга олиш ниятини “ақлдан озиш” деб баҳолади.
Бу ҳақда у TASS агентлигига берган изоҳида маълум қилди.
Жонсоннинг сўзларига кўра, агар Путин Венгрияда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш учун йўлга чиқса, унинг парвоз йўналиши катта эҳтимол билан Болгария ҳудуди орқали ўтади.
“Мен Румыния ёки Полшанинг, балки бошқа айрим Европа давлатларининг ҳам президент Путинни ҳибсга олишга уринишини инкор этмайман. Улар жиннилик қилмоқда”, — деди собиқ таҳлилчи.
Унинг таъкидлашича, бундай уринишлар хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин ва айрим давлатлардаги сиёсатчилар бунинг жиддийлигини англамайди.
Жонсон бу ҳаракатларни “масъулиятсиз ва провокацион” деб атади ҳамда Европа хавфсизлиги учун янги инқирозга сабаб бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.