Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкент шаҳар ИИББ олиб қочилган “Нексия-2” автомобилининг қидирувида кўмак сўрамоқда

Тошкент шаҳар ИИББ олиб қочилган “Нексия-2” автомобилининг қидирувида кўмак сўрамоқда

Юнусобод тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 23 июнь куни соат 21.00 дан 24 июнь соат 07.30 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс “Нексия-2” русумли, давлат рақами 70 В 676 GA бўлган металл рангли автомобилни олиб қочган.

Автомобиль эгаси - 30 ёшли Мухриддин Ю. автомобилини қаровсиз калити билан Юнусобод тумани 14-кварталдаги 36-сон уйнинг ёнида қолдирганини маълум қилди. 24 июнь куни эрталаб автомобиль қолдирилган жойда йўқлигини кўриб, ички ишлар органларига хабар берган.

"Ҳурматли фуқаролар! Юқоридаги автомобильни кўриб қолсангиз ички ишлар органларига қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингизни сўраймиз: 71 235-00-02, 97 432-21-72, 98 313-41-63 ёки 102.
Махфийлик кафолатланади. Кўмак учун олдиндан ташаккур", деб ёзади Тошкент шаҳар ИИББ.

Киритилди: 19:07 24.06.2021. Ўқилди: 2054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!