Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Пахтакор" футбол клубини молиявий қўллаб-қувватлаш учун 5 миллиард сўм йўналтиради.
Мазкур маблағ пойтахтни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилиши белгиланган.
Клуб ушбу маблағдан олдиндан тасдиқланган харажатлар сметаси асосида фойдаланади.
Ажратилган пулнинг белгиланган мақсадларга мувофиқ ва тўғри сарфланиши устидан назорат ўрнатилади.