Айни дамда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий телеграм-канали хабар берди.
Тошкент ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳи Нукус шаҳарнинг маҳаллалари ҳамда ижтимоий объектларида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
"Қизил қум" МФЙда жойлашган 16-умумтаълим мактабидаги шароитлар ўрганиб чиқилмоқда.
Шунингдек, турли йўналишларда мурожаат қилган аҳолига амалий ёрдам кўрсатилмоқда.