Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкент метросида яна носозлик юзага келди

Тошкент метросида яна носозлик юзага келди

Кеча тунда Тошкент метросида яна носозлик юзага келди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

"Тошкент метрополитени" УКнинг изоҳ беришича, кеча, соат 22:10да Чилонзор йўналишининг Олмазор бекатидан Бекат 1 томон ҳаракатни бошлаган ҳаракат таркиби машинисти томонидан поездда носозлик аниқланган. Йўловчиларни ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар Олмазор бекатида туширилган. Носозликни аниқлаш мақсадида ҳаракат таркибидаги поезд электродепога жўнатилган.

"Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узур сўраймиз", - дейилади расмий изоҳда.

Эслатиб ўтамиз, сўнги вақтларда Тошкент шаҳар йўловчилари метрополитен хизматларидаги қатор муаммолар гувоҳига айланишмоқда. Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитени билан боғлиқ камчиликлар ҳақида кўп маротаба ёзиб келишмоқда.

Киритилди: 08:50 21.06.2021. Ўқилди: 1672 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!