Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкент метрополитенида фавқулодда чақирув тугмалари ўрнатилмоқда

Тошкент метрополитенида фавқулодда чақирув тугмалари ўрнатилмоқда

Тошкент метрополитенида фавқулодда чақириқ тугмаларини ўрнатиш бошланди. Бу ҳақда «Тошкент» телеканали «Пойтахт» информацион дастурида хабар берилди.

Кўрсатувда қайд этилишича, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида метрополитен ҳудудида чақирув тугмалари ўрнатилмоқда.

«Фуқаролар ушбу тугмани босиш орқали метрополитен ходимлари билан боғланиб, ҳуқуқбузарлик тўғрисида хабар бериши ёки ёрдам сўраши мумкин», — дея таъкидлади ИИВ транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот котиби Азамат Ахматов.

Мутасаддининг қўшимча қилишича, метродаги видеокамера ва динамиклар ёрдамида ходимлар мурожаатчи билан аудио-видеоалоқа ўрнатади. Барча маълумотлар автоматик равишда тизимда қайд этилади. Бу йўловчиларнинг мурожаатларига тезкор жавоб қайтариш имконини беради

Ходимлар томонидан туну кун ситуацион таҳлил марказининг метро бекатларига ўрнатилган видеокузатув камералари орқали келиб тушаётган хабарларни аниқлаш, тезкорлик билан бартараф этиш ва шубҳали кўринган йўловчиларнинг хатти-ҳаракатлари кузатиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Киритилди: 17:55 06.03.2025. Ўқилди: 1011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!