Бугун 17 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент метрополитени илк маротаба бир кунда 1 млн йўловчига хизмат кўрсатди

Тошкент метрополитени илк маротаба бир кунда 1 млн йўловчига хизмат кўрсатди

"Метродан фойдаланган миллионинчи йўловчи"га жамоат транспортидан 1 йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи махсус транспорт тўлов картаси топширилди.

Бугун илк маротаба Тошкент метрополитени 1 млн йўловчига хизмат кўрсатди, дея хабар беради "Тошкентметрополитени" ДУК ахборот хизмати.

Шу муносабат билан метрополитен масъул ходимлари иштирокида «Метродан фойдаланган миллионинчи йўловчи»ни аниқлаш тадбири ўтказилди ва унда омадли йўловчи аниқланди.

Шундан сўнг, ушбу йўловчига метрополитен эсдалик совғаси ҳамда жамоат транспортидан 1 йил давомида бепул фойдаланиш имконини берувчи махсус транспорт тўлов картаси топширилди.

Қулай, хавфсиз ҳамда тезкор транспорт тури ҳисобланган метро 1 млн йўловчига хизмат кўрсата бошлаганидан мамнун.

Киритилди: Бугун 09:50. Ўқилди: 523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!