Тошкентнинг “Миллий боғ”ҳиёбони ҳудудидаги майдонда қурилиш бахонасида дастлабки маълумотларга кўра, мораторий талабларига зид равишда 12 туп қимматбаҳо дарахтлар кесиб қўпориб ташланган.
Ҳудуддаги бошқа дарахтларнинг кесилиши масаласи ўрганилмоқда.
Маълумотларга кўра, ушбу ер майдони озарбайжонлик инвесторларга қурилиш учун берилган.
Қизиғи шундаки, қурилиш компанияси ҳудуддаги дарахтлар кесилишини видеотасвирларга олишга қаттиқ қаршилик қилмоқда.