Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкент кўчаларида 170 км/с тезликда ҳаракатланган "Tracker-2"га чора кўрилди

A A A
Тошкент кўчаларида 170 км/с тезликда ҳаракатланган "Tracker-2"га чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчаси бўйлаб давлат рақам белгиси 01 F 222 FB бўлган Тracker-2 русумли автомашинаси ҳайдовчиси ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда юқори тезликда ҳаракатлангани акс этган видеолар тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан 28 ёшли ҳайдовчи Фаррух исмли шахсга тегишли бўлган транспортнинг ҳужжатлари текширилганда рухсатномасиз автомашинани қайта жиҳозлагани аниқланди. Унга нисбатан МЖТКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди ва автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Киритилди: 22:44 02.07.2024. Ўқилди: 1439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!