Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент ер усти ҳалқа йўли метроси 18 октябрдан қайта ишга тушади

Тошкент ер усти ҳалқа йўли метроси 18 октябрдан қайта ишга тушади

Профилактик ишларининг якуний босқичи амалга оширилаётганини инобатга олиб, яқин муддат ичида ушбу йўналиш ўз фаолиятини қайта тиклайди.

Жумладан, метро поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида ушбу йўналишда поездлар ҳаракати синов тариқасида (йўловчиларсиз) бир муддат ҳаракатланади.

Синов жараёнлари муваффақиятли ўтиб, ижобий хулоса қайд қилинганидан сўнг, «Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги ерусти ҳалқа йўли» йўналиши тахминан жорий йилнинг 18 октябр санасидан одатдаги тартибда йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУКнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида қўшимча расмий хабар берилади.

Киритилди: 22:50 01.10.2025. Ўқилди: 238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!