Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкент — Душанбе поездига чипта нархи маълум бўлди

A A A
Тошкент — Душанбе поездига чипта нархи маълум бўлди

Поезд Тошкентдан ҳафтанинг ҳар сешанба куни соат 16:15 да жўнаб кетади. У 21 соат давомида ҳаракатланади.

“Ўзбекистон темир йўллари” 20 июндан Тошкент — Душанбе йўналишида йўловчи поезди ҳаракатланишни бошлашини тасдиқлади.

301/302-сонли поезд Душанбедан ҳафтанинг душанба кунлари жўнаб кетади ва сешанба кунлари соат 13:43 да Тошкентга етиб келади.

Тошкентдан ҳафтанинг ҳар сешанба куни соат 16:15 да жўнаб кетиб, Душанбега чоршанба куни етиб боради.

Йўловчи поезди 10 та вагондан: 4 купе, 5 плацкарт ва вагон-ресторандан иборат.

Сотув муддатига қараб чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда чипта нархи 381 476 сўмдан бошланади.

Чипталарини темир йўл кассаларидан ёки www.chipta.railway.uz, www.e-ticket.railway.uz сайтлари орқали харид қилиш мумкин.

Маълумот учун: Тошкентдан Душанбегача темир йўл орқали бўлган масофа 916 километрни ташкил этади. Поезд 21 соат давомида ҳаракатланади.

Киритилди: 19:04 15.06.2022. Ўқилди: 5310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!