Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкент – Чорбоғ йўналишида автобус қатнови қайта йўлга қўйилади​​​​​​​

Тошкент – Чорбоғ йўналишида автобус қатнови қайта йўлга қўйилади​​​​​​​

Шу йилнинг 23 мартдан бошлаб “Машинасозлар” метро бекати – Чорбоғ (Ҳумсон қўрғони) йўналишида автобуслар ҳаракати тикланади.

Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур йўналишга 47 ўриндиқли, кондиционерлар билан жиҳозланган, қулай “MAN RR3” русумли туристик автобуслар бириктирилади. Йўл ҳақи 25 минг сўм этиб белгиланган.

Биринчи қатнов ҳар куни соат 06:00 да “Машинасозлар” метро бекатидан бошланади. Автобуслар ҳар 1,5 соатда ҳаракатланади.

Йўналиш Машинасозлар метро бекати – Махтумқули кўчаси – Янги Ўзбекистон боғи – Хўжикент мавзеси – Чиноркент орқали Ҳумсон қўрғонигача давом этади.

Қатнов давомийлиги ўртача 1 соат 30 дақиқани ташкил этади. Сўнгги рейс соат 20:30да Чорбоғ томондан йўлга чиқиб, 22:00 да “Машинасозлар” метро бекатига етиб келади.

Тўловни нақд пул ва банк карталари орқали амалга ошириш мумкин.

Киритилди: Бугун 12:20. Ўқилди: 338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!