Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, пойтахтда йўл ҳақини тўламаганларни аниқлаш бўйича кучайтирилган назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Қоидабузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилмоқда.
Йил бошидан буён 146 минг 537 та баённома тузилган:
➖ январь–октябрда — 138 минг 780 та (шундан октябрнинг ўзида — 25 минг 596 та);
➖ 1–9 ноябрда — 7 минг 757 та, яъни кунига ўртача 862 та.
Вазирлик йўловчиларни жамоат транспортида белгиланган қоидаларга риоя қилишга ва йўл ҳақини ўз вақтида тўлашга чақирди.