Тошкент архитектура ва қурилиш университети тармоқда Туркиянинг ихтисослашган олийгоҳларини жалб этган ҳолда муҳандис ва технологлар тайёрлайди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсаноатқурилишматериаллари"уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида маълум қилди.
2026 йилга қадар, қурилиш материаллари соҳаси учун 10 минг нафар олий маълумотли мутахассислар - кимёгар технолог, муҳандис, энергетик ва бошқалар тайёрланади.
Республиканинг 16 та профессионал таълим муассасаларида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати бўйича мутахассислар тайёрлаётган касб-ҳунар мактаблари ва коллежлар билан ҳамкорликда 2026 йилга қадар 40 минг нафар ўрта-махсус маълумотли мутахассислар ва ишчилар тайёрланишига эришилади.