Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкент-Андижон пуллик йўл қурилиши лойиҳаси $4,65 млрдни ташкил этади — Транспорт вазирлиги

Тошкент-Андижон пуллик йўл қурилиши лойиҳаси $4,65 млрдни ташкил этади — Транспорт вазирлиги

Жорий йилнинг июнь ойи охиригача Тошкент-Андижон пуллик йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий ишлари якунланади. Бу ҳақда Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ўтказилган панель сессиясида транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маълум қилди.

Сессия Ўзбекистоннинг автомобиль, темир йўл ва аэропорт инфраструктурасини яхшилашдаги кўрсаткичларига қаратилган. Иштирокчилар автомобиль ва темир йўллар қурилиши ҳамда Урганч аэропортини концессия қилишда 6та инвестицион лойиҳани кўриб чиқди. ДХШ асосидаги тахминий инвестициялар ҳажми $18 млрдни ташкил этади.

Бундан ташқари, унда Транспорт вазири ўринбосари Тошкент-Андижон пуллик йўлини яратиш ишлари якунига етиб қолганини маълум қилди.

«Июнь ойи охиригача биз техник-иқтисодий ишларни тугатамиз. Янги пуллик йўл Тошкент ва бошқа ҳудудларни Фарғона водийси билан боғлашга ёрдам беради. Лойиҳанинг умумий узунлиги 314 км бўлиб, унинг қиймати $4,65 млрдни ташкил қилади», — дейди Чориев.

Шунингдек, у трансафғон темирйўл қурилиши ҳақида ҳам маълумот бериб, темирйўл Евроосиё транспорт йўлагини яратишда муҳим роль ўйнашини қайд этди. Натижада Марказий Осиё мамлакатлари Ҳинд океани портига чиқиш имконига эга бўлади.

Темирйўл товарлар етказиб бериш муддатини 35 кундан 5 кунгача қисқартиради. Товарларни етказиб бериш нархи эса камида 40%га пасаяди. Лойиҳа 2027 йил охиригача якунланиши кутилмоқда. Транспорт вазири ўринбосари Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасига ҳам тўхталди.

«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича лойиҳанинг асосий келишувлари ҳал қилинган, унинг қиймати тахминан $5,1 млрдни ташкил қилади. Узунлиги ҳозиргача 454 км бўлиши кутилмоқда», — дейди Жасурбек Чориев.

Тошкент-Андижон пуллик йўл қурилиши 2026 йилгача амалга оширилиши белгиланган 5та лойиҳадан биттаси ҳисобланади. 2023 йил охиригача Тошкент-Андижон пуллик автомобиль йўли қурилиши бошланиши керак эди.

Ўшанда лойиҳа қиймати $2,5 млрдга баҳоланганди. Унинг натижасида Андижондан Тошкентга бориш вақти 5 соатдан 3 соатга қисқариши кутилмоқда.

Йил бошида Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори Баҳодир Раҳматов “Пуллик йўллар тўғрисида"ги қонун қабул қилиниши режалаштирилганини маълум қилганди. Бу уларни қуриш учун ҳуқуқий асос яратиб, фаолияти, тўловни қабул қилиш ва олинган пулларни тақсимлаш тартибини белгилайди.

Киритилди: 16:43 03.05.2024. Ўқилди: 910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!