Қозоғистон Республикаси президенти аҳоли миграцияси ва жиноят ижро тизими тўғрисидаги қонунларга ўзгартиришларни тасдиқлади.
Бу ҳақда Оқўрда ахборот хизмати маълум қилган.
Қонунга Қозоғистон фуқаролигига қабул қилиш ва фуқароликни тиклаш учун берилган аризаларни рад этиш асосларига тааллуқли ўзгартиришлар ҳам киритилган. Уларнинг орасида вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноят содир этиш, давлат тилини элементар даражада, Конституция асослари ва Қозоғистон тарихини фан ва олий таълим соҳасида ваколатли орган белгилаган лозим даражада билмаслик ҳам бор.