Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда автобус "багаж" ига болали аёлни олиб кетаётган ҳайдовчи қўлга олинди

Тошкентда автобус "багаж" ига болали аёлни олиб кетаётган ҳайдовчи қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Ўзбекистон вилоятлари ўртасида йўловчи ташишнинг янги усулини аниқлади. Транспорт вазирлиги инспекторлари Тошкентда йўловчилар – бола ва онасини багаж хонасида олиб кетаётган шаҳарлараро автобус ҳайдовчисини қўлга олди.

Инспекторлар Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги «Эркин» постида «Ўзавтотранс» компаниясига тегишли ҳудудий автобусни тўхтатиб, кўздан кечирди. Маълум бўлишича, юк бўлимида уларнинг буюмларидан ташқари икки нафар йўловчи – она ва бола бўлган.

Йўловчиларни чиптасиз ташиганлиги учун ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 145-моддасига асосан маъмурий баённома тузилиб, жарима солинган.

Киритилди: 01:43 18.05.2024. Ўқилди: 2883 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!