«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида «Дубай–Тошкент» йўналиши орқали Ўзбекистонга кириб келган фуқаронинг юклари божхона назоратидан ўтказилди.
Текширув давомида декларацияда кўрсатилмаган заргарлик буюмлари ва олтин қуймалари аниқланган. Жами 141 дона заргарлик буюмининг соф оғирлиги 921,37 грамни ташкил қилган.
Шунингдек, юклар орасидан учта олтин қуймаси ҳам топилган. Мазкур буюмлар божхона назоратидан яширилган ҳолда олиб кирилгани қайд этилган.
Экспертиза натижаларига кўра, аниқланган заргарлик буюмлари ва олтин қуймаларининг умумий қиймати 1 млрд 293 млн сўм этиб белгиланган.
Бундан ташқари, фуқаронинг юклари орасидан акциз маркалари бўлмаган 120 қути тамаки маҳсулоти ҳам аниқланган.
Шунингдек, 90 дона никотинли снюс маҳсулотлари топилган. Уларнинг барчаси ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.