Самарқандда Иброҳим Раиси билан бўлиб ўтган учрашувда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 3 миллиард долларгача ошириш муҳокама қилинди: томонлар аллақачон бир-бирларига сотмоқчи бўлган товарлар рўйхатини тайёрлаб қўйган.
Логистикани ривожлантириш ҳақида сўз борар экан, Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўли ва Каспий денгизида паром қатновининг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Тоқаев, шунингдек, Эроннинг икки давлат учун муҳим тарихий шахслар ролини биргаликда ўрганиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.