Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тонг табассуми!.. (24-қисм)

Тонг табассуми!.. (24-қисм)

Футбол матчи. Биринчи таймдан сўнг танаффусда ҳимоячи мураббийга деди:

— Мени алмаштиринг! Ортиқ бу жамоага қарши ўйнай олмайман!

— Нега?

— Ҳужумчиси шунақа тез чопарканки, бирор мартаям оёғига тепишга улгура олмадим.

* * *

Чўпон адирда қўйларини боқиб юрарди. Бир йигит унинг олдига келиб деди:

— Чўпон, кел, гаров ўйнаймиз! Агар қўйларинг нечталигини топсам, сен менга битта қўй берасан. Агар тополмасам, сенга беш юз доллар бераман!

— Гап йўқ!

— Отарингда 1724 та қўй бор.

— Топдинг! Битта қўй сеники!

Йигит қўйни олди-да, йўлида давом этди. Чўпон кутилмаганда уни қувиб етиб деди:

— Йигит, агар лавозиминг қандайлигини топсам, қўйни қайтариб берасанми?

— Қайтараман.

— Сен қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарисан.

— Тўғри... Менга қара, қандай топдинг-а?

— Сен аввал қўлингдаги итни ерга қўй, кейин қандай топганимни айтаман.

* * *

Генерал ҳарбий қисмни текшираяпти. Шу маҳал танк устида ўтирган мушукка кўзи тушиб ҳарбий қисм раҳбаридан сўради:

— Нега мушук танк устида ўтирибди?

— Айбдорман, ўртоқ генерал! Аскарларимиз қоронғиликда ҳам кўришга имкон берувчи ускунани ичиб қўйишибди.

* * *

Тўқимачилик фабрикаси қизлари иш жойида дискотека уюштиришди. Лекин ораларида биронта ҳам йигит йўқ. Бир пайт ичкарига турма маҳбуслари кийимидаги бир эркак кириб келди. Қизлардан бири уни шу заҳоти рақсга таклиф этди ва сўради:

— Кимсиз? Қаердан келаяпсиз?

— Мен ҳозиргина турмадан чиқиб келаяпман. Йигирма беш йил ўтирдим. Хотинимни болта билан бўлаклаб ташлаганим учун қамалгандим.

Қиз ортга ўгирилди-да, дугоналарига қарата қичқирди:

— Қизлар, бўйдоқ экан!

Киритилди: 07:00 29.10.2020. Ўқилди: 2141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!