Толибон Доналд Трамп АҚШ президенти этиб сайланганидан сўнг Вашингтон уларни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариб ташлашини кутмоқда. Бу ҳақда Афғонистон Толибон ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Суҳайл Шохин маълум қилди , дея хабар беради «РИА Новости» .
«Албатта, ҳозир уруш тугаб, янги босқичда эканмиз, аъзоларимизни бу рўйхатда қолдиришдан маъно йўқ», деди у.
Унинг сўзларига кўра, айнан Трампнинг биринчи президентлик даврида Қўшма Штатлар ва Толибон ўртасидаги қарама-қаршиликни тўхтатиб, Афғонистондаги Америка ҳарбийларининг 20 йиллик мавжудлигини тугатишга имкон берувчи келишувларга эришган .