Толибон режими 500 нафар афғонистонлик талаба ёт мафкура таъсирига тушиб, коммунист бўлиб қайтишидан қўрқиб, Россияга ўқишга боришни тақиқлади, деб ёзади “РИА Новости” га таяниб, Афғонистоннинг мухолиф оммавий ахборот воситалари.
Маълумотларга кўра, 500 нафар талабадан иборат гуруҳ 2023 йилдаёқ Россияда ўқиш учун ариза топширган ва барча талабларга, жумладан, зарур тўловлар ва тиббий кўрикдан ўтган, бироқ якунда Афғонистон расмийларидан хорижга чиқиш учун рухсат олмаган.
Мухолифатчиларнинг айтишича, бу ўтган йили содир бўлган ва талабалар бунинг йўлини топиб, Эронга борган ва у ерда ўқиш визаси олган. Афғонистонлик талабалар ҳукумат тўсиқларини яна четлаб ўта оладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.