Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Толибон қамоқхоналарида бир неча АҚШ фуқаролари қолмоқда

Толибон қамоқхоналарида бир неча АҚШ фуқаролари қолмоқда

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Вакиллар палатасининг ташқи ишлар қўмитаси йиғилишида аниқ рақам келтирмаган ҳолда айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Давлат департаменти Афғонистонда бўлган 175 нафар АҚШ фуқароси билан алоқада бўлиб, улардан 44 нафари кетиш истагини билдирган, уларнинг парвозлари тайёрланмоқда. Бу америкаликларнинг бир қисми Афғонистонга НАТО ҳамкасблари эвакуация қилинганидан кейин етиб келган.

Аммо Толибон вакили Забиулла Мужоҳид TOLOnews телеканалига Афғонистон қамоқхоналарида АҚШ фуқаролари йўқлигини айтди.

Киритилди: 18:46 25.03.2023. Ўқилди: 1353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!