Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Толибон амалдорларга қариндошларини давлат лавозимидан бўшатишни буюрди

Толибон амалдорларга қариндошларини давлат лавозимидан бўшатишни буюрди

“Толибон” ҳаракати етакчиси Ҳайбатулла Охундзода амалдорлар қариндошларини давлат лавозимига ишга олишини тақиқловчи фармон чиқарди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Маълум қилинишича, Охундзода барча амалдорларга ўғиллари ва маъмуриятда ишлаётган бошқа қариндошларини ишдан бўшатишни буюрган.

“Вазирлик, идора ва мустақил идораларнинг барча мансабдор шахсларига оила аъзолари ёки қариндошларини давлат лавозимига тайинлашига йўл қўймаслик топширилди”, — дейилади қарорда.

Охундзода фармонида “Толибон” амалдорларига бўшатилган лавозимларни зудлик билан уларнинг ўғиллари, оила аъзолари ёки қариндошлари бўлмаган шахслар билан тўлдириш буюрилган.

Киритилди: 23:06 22.03.2023. Ўқилди: 1793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!