Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Толибон” Афғонистондаги 7 та хусусий университет фаолиятини бир йилга тўхтатди

"Толибон” Афғонистондаги 7 та хусусий университет фаолиятини бир йилга тўхтатди

"Толибон" шунингдек, яна иккита Университетнинг лицензиясини бекор қилди

Бу ҳақда “Толибон” бошқарувидаги Афғонистон Олий таълим вазирлигига таяниб Ariana News хабар берди.

Тегишли қарор баҳорги семестрда олийгоҳларда ўтказилган текширув ва баҳолаш натижаларига кўра қабул қилинган. Университетларга камчиликларни бартараф этиш учун бир неча бор огоҳлантириш ҳамда тавсиялар берилган. Шунга қарамай тўққизта хусусий университетда жиддий қоидабузарликлар кузатилган.

Хусусан, олийгоҳларда тегишли академик ва маъмурий раҳбарият мавжуд бўлмаган. Шунингдек, ҳужжатларда дарсларга қатнашаётгани ва жадвалга киритилгани кўрсатилган бўлса-да, амалда дарсларда умуман қатнашмаган “сохта талабалар” борлиги аниқланган.

Лицензияси бекор қилинган икки университет давоматни сохталаштиргани маълум қилинди. Қайд этилишича, ушбу олийгоҳларда семестр давомида дарсларга умуман келмаган айрим талабалар дарсда бўлган деб қайд этилган.

Киритилди: Бугун 12:33. Ўқилди: 404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!