Бугун 3 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Толибон” Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва унинг ноқонуний савдоси деярли нол даражага етказилганини маълум қилди

“Толибон” Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва унинг ноқонуний савдоси деярли нол даражага етказилганини маълум қилди

Бу ҳақда Tolo News ахборот агентлиги “Толибон” муваққат ҳукумати матбуот котиби Забиҳулло Мужоҳидга таяниб хабар бермоқда.

"Биз барча турдаги гиёҳванд моддалар контрабандасининг олдини оляпмиз. Афғонистонда уларнинг ишлаб чиқарилиши бутунлай тугатилган. Гиёҳванд моддалар етиштириш ва уларнинг ноқонуний савдоси деярли нол даражага тушди", — дея маълум қилди Мужоҳид.

Эрон Ички ишлар вазири ўринбосари Али Акбар Пуржамшидиян Эроннинг Покистон ва Афғонистон билан чегарадош ҳудудларида гиёҳванд моддалар савдоси даражаси ошганини билдирди. Пуржамшидияннинг сўзларига кўра, Афғонистонда ҳануз катта миқдорда гиёҳванд моддалар заҳиралари мавжуд.

Киритилди: 00:30 01.02.2025. Ўқилди: 944 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!