Кеча Испания чемпионати 26-туридан ўрин олган ўйинда "Бетис" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Яшиллар" чемпионлик учун курашаётган рақибини мағлуб этиб, "матрасчилар" ва "кўк-анорранглилар"га юқорилаш учун имконият яратиб берди ва раҳмат шарт эмас деган маънода пост жойлади.
"Арзимайди, "Атлетико Мадрид" ва "Барcелона", - дейилади постда.