Бугун 1 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Банк тасодифан мижознинг ҳисоб рақамига 280 доллар ўрнига 81 триллион доллар ўтказиб юборди

Банк тасодифан мижознинг ҳисоб рақамига 280 доллар ўрнига 81 триллион доллар ўтказиб юборди

Citigroup тасодифан мижознинг ҳисоб рақамига 280 доллар ўрнига 81 триллион доллар ўтказиб юборди.

Financial Тimes'нинг ёзишича, тўлов 2024 йил апрел ойида амалга оширилган, бироқ ушбу ҳолат бир йил ўтгач ошкор этилган. Шу билан бирга, тўловни амалга оширган банк ходими ҳам, транзакцияларни текшириши керак бўлган иккинчи мансабдор шахс ҳам хатони пайқамаган.

Шубҳали тўловни транзакция қайта ишланганидан бир ярим соат ўтгач, банкнинг учинчи ходими аниқлади, яна бир неча соат ўтгач, ўтказма бекор қилинди.

Citigroup ҳодиса ҳақида Федерал захира тизими ва Пул муомаласи назорати бошқармасини хабардор қилган. Хато тўловни ўтказган банкка ҳам, мижозга ҳам таъсир қилмаган.

FT манбаларининг таъкидлашича, ҳодиса киритишдаги хатолик ва ноқулай фойдаланувчи интерфейсига эга бўлган захира тизими билан боғлиқ.

Киритилди: 20:02 28.02.2025. Ўқилди: 3066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!