Америкалик актёр Жин Хекмен 95 ёшида оламдан ўтди. У билан бирга унинг рафиқаси, 63 ёшли пианиночи Бетси Аракава ҳам вафот этди. Бу ҳақда The Guardian нашриёти шериф Адан Мендосанинг баёнотига асосланиб хабар бермоқда.
Шерифнинг маълум қилишича, актёр, унинг рафиқаси ва итларининг жасадлари 26 февраль куни топилган. 27 февралга ўтар кечаси полиция уларнинг вафот этганини тасдиқлади. Фожианинг сабаблари ва аниқ вақти ҳозирча номаълум. Дастлабки маълумотларга кўра, зўравонлик аломатлари аниқланмаганини Мендоса маълум қилди.
Жин Хекмен (тўлиқ исми - Южин Аллен Хекмен) америкалик актёр ва ёзувчи эди. Уни XX асрнинг иккинчи ярмидаги энг муваффақиятли ва таниқли актёрлардан бири деб ҳисоблашади. Хекмен икки марта "Оскар" мукофотига сазовор бўлган.