Лондондаги саммитда иштирок этаётган давлатлар музлатилган Россия активларидан Киевни молиялаштириш учун фойдаланиш масаласида бир тўхтамга келмади. Бу ҳақда Польша бош вазири Дональд Туск журналистларга маълум қилди.
Польша бош вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эфирга узатилган матбуот анжуманида Туск, "Бу масала бўйича аниқ тўхтам йўқ”, деди. "Баъзилар ҳар қандай оқибатлардан жуда қўрқишади - евро, банк тизими учун. Ҳамма жойда ҳам бу ғояга иштиёқ йўқ", - дея қўшимча қилди бош вазир.
"Ҳозирда биз учун энг муҳими, июнь ойида антиРоссия санкцияларни узайтириш учун қўлимизда бўлган нарсани сақлаб қолишдир", деди бош вазир. У Венгриянинг бу борадаги позицияси “Вашингтон таклифлари”га боғлиқ бўлишини кутмоқда. "Менинг фикримча, Россиянинг музлатилган активлари мусодара қилиниши эҳтимоли паст кўринади. Шунинг учун биз ҳеч бўлмаганда июнь ойида санкцияларни узайтиришга эътибор қаратишимиз керак", - дея хулоса қилди у.
Европа Иттифоқи, Канада, АҚШ ва Япония махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг Россиянинг қарийб 300 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйди. Уларнинг тахминан 5-6 миллиард доллари АҚШда, аксарияти Европада, жумладан Бельгиядаги халқаро Euroclear платформаси (у ерда 210 миллиард доллар сақланади).