«Ливерпуль» мисрлик 32 ёшли вингер Муҳаммад Салоҳ ва нидерландиялик 33 ёшли ҳимоячи Виржил ван Дейкнинг келажаги борасида музокараларни давом эттирмоқда, деб хабар қилмоқда The Athletic журналисти Давид Орнштейн.
Таъкидланишича, «қизиллар» лагерида иккала футболчининг жамоадаги келажаги борасида оптимизм бор. Салоҳ ва ван Дейк ҳам қолишни истайди.
Иккала футболчининг ҳам «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган.