Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Толиблар афғон дипломатларини Россиядан чақириб олмоқчи

A A A
Толиблар афғон дипломатларини Россиядан чақириб олмоқчи

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган "Толибон"* радикал ҳаракати мамлакатнинг Москвадаги элчихонаси ходимларини чақириб олиши мумкин, дея хабар бермоқда ТАСС.
Ҳаракат вакили, толиблар тузган муваққат ҳукуматдаги ахборот ва маданият вазирининг ўринбосари Забиуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, ходимлар ўз вазифаларини тўғри бажармаган.

"Биз дипломатик таркиб ходимларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқамиз. Ўз вазифасини тўғри бажармаган ходимлар чақириб олиниши мумкин", - дейди толиблар вакили.
Унинг сўзларига кўра, кадрлар алмашинуви масаласини "Афғонистон Ислом Амирлиги"нинг Ташқи ишлар вазирлиги ҳал қилиши керак.
Шунингдек, Мужоҳид хозирги кунда Афғонистоннинг Москвадаги элчихонаси ва Россиянинг Кобулдаги элчихонаси ўз ишини одатдагидек давом эттириши муҳимлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, у Россия сўнгги ўн йилликларда ҳарбий ҳаракатлар натижасида зарар кўрган Афғонистонни тиклашга ёрдам беришига умид қилаётганини билдирди.

Киритилди: 11:16 11.10.2021. Ўқилди: 3120 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!